Жаҳон | 20:46 / 18.10.2021
5783
1 дақиқада ўқилади

Толиблар БМТга 10 млн нафар болани полиомиелитга қарши эмлашга рухсат берди

ЮНИСЕФнинг маълумот беришича, «Толибон» ушбу кампанияни тўлиқ қўллаб-қувватлаган. 

Фото: AFP

Ноябрда Афғонистонда болаларни полиомиелитга қарши умуммиллий эмлаш ишлари бошланади, деб хабар берди «Би-Би-Си». Эмлаш БМТнинг ЮНИСЕФ болалар фонди томонидан ўтказилади.

«Бу қарор бизга полиомиелитни тугатишда катта қадам ташлашга имкон беради. Бунинг учун Афғонистондаги ҳар бир оиладаги ҳар бир бола эмланиши шарт», — деди ЮНИСЕФнинг Афғонистондаги вакили Эрве Людовик де Лис.

Фонднинг маълумот беришича, «Толибон» ушбу кампанияни тўлиқ қўллаб-қувватлаган. 

Вакцинация уйларда ўтказилади ва беш ёшгача бўлган қарийб 10 млн нафар болани қамраб олади.

Мавзуга оид