Жаҳон | 21:08 / 26.11.2021
13676
2 дақиқада ўқилади

Америкалик блогер 456 минг доллар пул тикиб ҳақиқий “Кальмар ўйини” уюштирди

Доналдсон ташкил этган ўйинда ғолибга бош ютуқ насиб этган бўлса, ҳар бир ўйинчига икки минг доллардан ва иккинчи ўринни олган иштирокчига ўн минг доллар берилди.

Фото: MrBeast/Youtube

YouTubе платформасида 78,2 миллион обуначига эга бўлган блогер Жимми Доналдсон (MrBeast) Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериалини саҳналаштирди. Лойиҳа давомида ҳеч ким жабрланмади, деб ёзади The New York Post.

Доналдсон ташкил этган ўйинда 456 иштирокчи 456 минг долларлик ютуқ учун беллашди.

Сериални қайта жонлантириш блогерга 3,5 миллион долларга тушди, бунинг 2 миллиони декорация ва 1,5 миллиони ютуқлар учун сарфланди.

Ғолибга бош ютуқ насиб этган бўлса, ҳар бир ўйинчига икки минг доллардан ва иккинчи ўринни олган иштирокчига ўн минг доллар берилди.

Мусобақа сериалдаги ўйинлар асосида ўтказилди.

Қайд этилишича, мағлуб бўлган ўйинчилар “йўқ қилинмади”, балки ўйиндан чиқиб кетди. 

Жанубий Кореянинг “Кальмар ўйини” сериали омон қолиш ҳақида бўлиб, воқеалар замонавий Сеулда юз беради. 456 кишидан иборат гуруҳга йирик миқдордаги маблағни ютиб олиш имкониятини берувчи болалар ўйинларини ўйнаш таклиф этилади, аммо ўйинда ютқазганлар ҳаёт билан видолашишига тўғри келади.

Мавзуга оид