Андижонда фуқарога қўполлик қилган “ГАИ” ходими лавозимидан озод этилди
ЙПХ ходими фуқаро билан қўпол муносабатда бўлгани ҳамда вазифасига доир бир неча меъёрий талабларни бузгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Ижтимоий тармоқларда 27 ноябр куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида бўлиб ўтган махсус рейд тадбирида ЙҲХБ ходими Бегали Бадинов “Дамас” русумли автомобиль ҳайдовчисини тўхтатгани, ўзаро мулоқот вақтида ходим ҳайдовчига нисбатан қўпол муомалада бўлгани акс этган видео тарқалган.
Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказаётгани маълум қилинганди.
14 декабр куни ушбу текширув якуни юзасидан қўшимча маълумот берилди.
Маълум қилинишича, Б.Бадинов хизмат мобайнида фуқарога нисбатан қўпол муносабатда бўлиб, йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари бўйича низомни ҳамда Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
09:37
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
16:54 / 19.12.2024
Андижонда Суриядаги террорчи гуруҳларга пул юборган фуқаро 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди
15:16 / 18.12.2024