Путинники экани айтилган саройнинг суратлари тарқалди – фото
Роппа-роса бир йил аввал, 2021 йилнинг 19 январь куни россиялик мухолиф сиёсатчи, Коррупцияга қарши кураш фонди асосчиси Алексей Навальний Путиннинг саройи ҳақида маълумотларни эълон қилганди. Қора денгиз яқинидаги ушбу саройнинг қиймати тахминан 100 миллиард рубль (тақрибан 1,36 миллиард доллар) атрофида баҳоланган.
Ушбу сенсацион суриштирув 1 йил давомида Youtube платформасининг ўзида 121 миллион марта кўрилди ҳамда жуда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.
Сарой ҳақидаги видео ҳаттоки Путинни ҳам раддия беришга «мажбур қилган эди». Суриштирувдан бир ҳафта ўтгач, Владимир Путин россиялик талабалар билан онлайн мулоқотда Геленжикдаги саройи ҳақидаги маълумотларни инкор этиб, у ерда кўрсатилган нарсаларнинг ҳеч бири унга ёки яқин қариндошларига тегишли эмаслигини айтиб ўтган. Кейинроқ, россиялик миллиардер Аркадий Ротенберг ўзини Геленжикдаги сарой эгаси, деб эълон қилди.
Суриштирувдан кўп ўтмай Навальнийга нисбатан «Ив Роше» иши бўйича айблов эълон қилиниб, 3,5 йиллик сиртдан қамоқ жазоси чинакам қамоқ жазосига ўзгартирилади. Шундан буён сиёсатчи қамоқда қолмоқда.
Ўтган ҳафта, сенсацион суриштирув эълон қилинганига бир йил тўлган кунда Навальний фонди томонидан Путинга тегишли эканлиги айтилаётган, лекин расман рад этилган саройнинг ҳақиқий расмлари эълон қилинди ва ўша суриштирувдаги визуализация билан солиштириб чиқилди.
Маълум қилинишича, қурилиши тугалланмаган саройнинг мингдан ортиқ расмлари ушбу ҳудудда ишлаётган усталар томонидан Навальний фондига юборилган.
Мавзуга оид
21:53
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
20:54
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
20:34
Россияда мигрантларнинг иш жойини ўзгартиришни тақиқлаш таклиф этилмоқда
17:38