Ўзбекистон | 19:18 / 09.03.2022
12385
1 дақиқада ўқилади

Андижонда кучли шамол кўп қаватли уйнинг том қисмини учириб юборди

Фото: Видеодан кадр

Андижон вилоятида кузатилган кучли шамол оқибатида қурилиши тугалланмаган кўп қаватли уйнинг том қисми учиб кетган. Ҳодиса оқибатида жароҳат олганлар йўқ.

Вилоят ФВБ ахборот хизматининг kun.uz‘га маълум қилишича, Андижон шаҳар «Ёрбоши» МФЙ Найман кўчасида жойлашган 4 қаватли бинонинг том қисми бутунлай қулаб тушган.

Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳат олиши кузатилмаган. Воқеа жойига Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарув отряди жалб этилган.

Шунингдек, ҳолат бўйича Андижон вилояти ФВБ ва 1050 қисқа рақамига хабар келиб тушмаган.

Аввалроқ, Қашқадарёда кучли шамол томларни учириши оқибатида бир неча киши жароҳатланганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид