Россияни ўтган 3 ой ичида қарийб 4 млн киши тарк этди
Уларнинг аксарияти Туркия (364 минг киши), Миср (352 минг) ва Қозоғистонга (205 минг) чиқиб кетган.
2022 йилнинг биринчи чораги давомида Россияни 3,8 млн киши тарк этди.
Хабар қилинишича, уларнинг аксарияти Туркия (364 минг киши), Миср (352 минг) ва Қозоғистонга (205 минг) чиқиб кетган.
Яна 134 мингга яқин киши Арманистонга йўл олган. Бундан ташқари, 92 минг нафар россиялик Доминикан республикаси, 61 минги Германия, 48 минги Литва ва 38 минг нафари Грузияга кетган.
Аввалроқ Ўзбекистонга Россия ва Беларусдаги минглаб IT-мутахассислари кўчиб кела бошлагани хабар қилинганди. Маҳаллий IT-парк директори ўринбосари Баҳодир Аюповнинг айтишича, 2022 йил феврал ойи охиридан буён мамлакатга Россия ва Беларусдан 5-6 минг атрофида одам келган.
Мавзуга оид
20:26 / 27.09.2024
Украина суди Алишер Усмоновнинг қарийб 50 миллион доллар активларини мусодара қилди
18:06 / 27.09.2024
Тошкентдаги мактабда бошланиб вазирлар даражасига чиққан можаро – нималар бўлди?
12:00 / 27.09.2024
Reuters: Россия Хитойда яширинча янги УУА моделини яратди
11:20 / 27.09.2024