Ўзбекистон | 14:29 / 23.05.2022
15513
1 дақиқада ўқилади
Қурилиш вазири ўринбосарларидан бири лавозимидан озод этилди
Насрулла Бобоев бошқа ишга ўтиши муносабати билан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар бермоқда.
Ҳозирча унинг кейинги фаолияти ҳамда вазирликда унинг ўрнини ким эгаллаши ҳақида маълумот йўқ.
Насрулла Бобоев 2021 йилнинг мартида президентнинг тегишли қарорига асосан қурилиш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.
- Қурилиш вазирлиги 2018 йил апрелида ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда вазирликка Ботир Зокиров раҳбарлик қилмоқда. Қурилиш вазирлигида тўртта ўринбосарлик ўрни мавжуд: биринчи ўринбосар Давронжон Одилов, ўринбосарлар Шукруллобек Жаҳонгиров, Ўктам Тўраев ва Насрулло Бобоев (собиқ).