Ўзбекистон | 07:49 / 30.05.2022
64620
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротова вафот этди

Фото: ЎзА

Ўзбекистон қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротова вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари, Ўзбекистон қаҳрамони Лола Муротованинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилояти ҳокимлиги бу хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

12 май куни Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Олтиариқ туманидаги «Нурли обод» фермер хўжалиги раҳбари Лола Муротованинг ҳолидан хабар олиш мақсадида бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, президент маслаҳатчиси ўринбосари Абдурашид Жўрабоев ва Шерзод Асадов борганди.

Ўшанда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари ва бошқалардан консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилаётгани айтилганди.

Қишлоқ хўжалигида 40 йилдан ортиқ меҳнат қилган Лола Муротовага Президент томонидан 2019 йилда Ўзбекистон қаҳрамони унвони берилган.

Мавзуга оид