Жаҳон | 11:46 / 22.06.2022
5791
3 дақиқада ўқилади

NASA’нинг Ой миссияси синовларида яна муаммолар юзага келди

«Артемида I» лойиҳаси ракетасига ёнилғи қуйиш чоғида водород сизиб чиқиши содир бўлди. Техниклар муаммони бартараф эта олмади - бу NASA Ой миссиясининг ердаги ракета синовлари иккинчи муваффақиятсизлигига айланди.

Фото: Picture Alliance

«Артемида I» лойиҳаси (Artemis I) – АҚШ Миллий аэрокосмик агентлиги (NASA) Ой миссияси учун ракетанинг иккинчи ердаги синовлари муаммосиз ўтмади, бироқ охирига етказиб қўйилди. Бу ҳақда 22 июнь, чоршанбага ўтар кечаси агентлик хабар берди.

Хабарда таъкидланишича, Флорида штатидаги Канаверал бурни космодромида Space Launch System ракетаси бакларига ёнилғи қуйиш чоғида мобил учириш қурилмаси пастки устунидан ракета асосий поғонаси ўртасидаги тезкор уланишда водород сизиб чиқиши аниқланган. Муаммони тузатиб бўлмади. 

Бироқ, бу сафар NASA жамоаси биринчи марта ракетани тўлиқ ёнилғи билан таъминлай олди ва учириш вақтини белгилади. Агентлик баёнотида айтилишича, ушбу ҳолатда кўплаб муҳим ҳаракатлар кетма-кет содир бўлиши мумкин. Ердаги бундай синовлар бир қисми сифатида ишга туширишдан олдинги барча керакли ҳаракатлар ишлаб чиқилади. 

2020 йил декабрь ойида NASA «Артемида» биринчи миссияларида иштирок этиш учун танланган 9 нафар астронавт ва 9 нафар аёл астронавтни тақдим этди. Orion экипажсиз кўп мақсадли космик кемаси синов парвози тахминий равишда 2021 йилга режалаштирилган эди, бироқ бошқа вақтга кўчирилди. Энди ишга тушириш синовлари 2022 йил августига мўлжалланмоқда. 

Тўрт кишилик экипажи бўлган кеманинг Ойга парвози, улардан иккитасининг Ер сунъий йўлдоши юзасига қўниши режалаштирилган ҳолда, 2025 йилдан олдин амалга оширилади. «Артемида I» миссияси таркибида биринчи марта аёл киши Ойга учиши керак. NASA астронавтларининг Ойга охирги қўниши 1972 йилнинг декабрида амалга оширилган. 

Шу куни NASA Ойда ишлашга қодир ядровий энергия қурилмаларини яратиш бўйича танлов эълон қилди. Унда Американинг учта компанияси: Lockheed Martin, Westinghouse ва IX иштирок этади. Ой муҳитида камида 10 йил ишлай оладиган бундай қурилмаларнинг яратилиши Марсга парвозлар учун йўл очади, дейилади NASA баёнотида. 

Мавзуга оид