Ўзбекистон | 07:47 / 30.07.2022
10865
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда анор уруғидан ёғ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Сирдарё инновацион ҳудудида анор данагидан ёғ ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Сирдарё тумани инновацион ҳудудида фаолият юритаётган "Anor yog'i Sirdaryo" МЧЖ раҳбари Яшин Маматқулов томонидан таклиф қилинган "Анор данагидан ёғ ишлаб чиқариш" стартап лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 305,2 млн сўм грант маблағлари билан молиялаштирилди. 

Ҳозирги кунда стартап корхона анор мойи ишлаб чиқаришни йўлга қўйган бўлиб бўлиб, йиллик ёғ ишлаб чиқариш қуввати 2 500 литрга тенг.

Анор данаги мойи таркибида 80-85 фоизгача эссенциал - гранат (пуник) ёғ кислотаси мавжуд бўлиб, у ҳужайранинг метоболитик жараёнларини меъёрлаштириб туриш хусусиятига эга. 

Анор данаги мойи фойдали хусусиятлари билан нафақат косметологияда балки медицинада ҳам кенг қўлланилади.

Мавзуга оид