Жаҳон | 08:37 / 08.09.2022
10600
2 дақиқада ўқилади

Шимолий Корея расмийлари «мамлакат эртакка айлантирилиши»ни маълум қилди

Икки янги қонун ёрдамида ҳукмрон партия қишлоқларда туб ўзгаришлар қилиш ва КХДРда «чиройли ва маданиятли социалистик эртак» қуриш ниятида, деб хабар берди КМТА давлат ахборот агентлиги.

Фото: Picture Alliance

Шимолий Корея расмийлари мамлакатни «социалистик эртакка» айлантириш режасини эълон қилди. «Иккита янги қонун партияга (Корея ҳукмрон Меҳнат партияси) қишлоқларни тубдан ўзгартириш бўйича саъй-ҳаракатларни жадаллаштириш имконини беради, қишлоқларни ободонлаштиришга, қишлоқ аҳолисини равнақ топтиришга ҳисса қўшади ва жамиятни ўзгартиради, мамлакатни гўзал ва маданиятли социалистик эртакка айлантиради», — дея 8 сентябр, пайшанба куни КХДР парламентидаги депутатлардан бирининг нутқидан парча келтирган КМТА давлат ахборот агентлиги. 

Аввалроқ Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин корейсларнинг турмуш шароитини яхшилаш ва қишлоқларни ривожлантириш билан шуғулланишга ваъда берган эди. 

Шу билан бирга, КХДРда ядровий ва ракета дастурларини ривожлантириш туфайли халқаро санкциялар, бир қатор табиий офатлар, шунингдек, мамлакатда «безгак» деб аталган коронавирусга қарши курашиш бўйича жорий этилган чекловлар сабаб бўлган иқтисодий инқироз кескинлашмоқда. 

Бутун пандемия даврида расмийлар мамлакатда коронавирус йўқлигини эълон қилди, жорий йилнинг май ойида улар «безгак»дан биринчи ўлимни расман тан олди, август ойида эса «безгак» эпидемияси тўлиқ бартараф этилгани эълон қилинди.

Мавзуга оид