Метрода сумкасида бомба борлигини айтиб ҳазиллашган қиз 5 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди 19 яшар қизнинг ўринсиз ҳазилини майда безорилик ва махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш билан малакалаган. Ушбу ҳаракати учун унга нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» бекатида 22 октябр куни 19 ёшли қиз Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходими сумкасини текшираётган пайтда унинг ичида бомба борлигини айтган.
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш бошқармаси хабарига кўра, у сумкасида бомба борлигини айтгач, ҳудуд ўраб олинган ҳамда воқеа жойига ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси гуруҳи етиб келган. Масъул ходим қиздан нима учун сумкасида бомба борлигини айтганини сўраганида, у кайфияти яхши бўлгани учун шу тарзда ҳазил қилишга қарор қилганини айтган. Шундан сўнг вақтинча ҳибсга олинган қиз пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани 3-сонли ички ишлар бўлимига олиб кетилган.
ИИВ Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти ахборот хизмати раҳбари Покиза Ходжаеванинг Kun.uz’га маълум қилишича, ЖИБ Шайхонтоҳур туман суди қарори билан қизнинг ҳаракатлари ҳуқуқбузарлик деб топилган. У суд қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 199-моддаси (Махсус хизматларни қасддан алдаб чақириш) билан айбли деб топилган ҳамда 5 суткага қамалган.
22 октябр куни Тошкент метросининг «Алишер Навоий» бекатида автоматик ўтказиш пунктида тўхтатилган қиз сумкасини кўрсатишни сўраган ички ишлар ходимига унда бомба борлигини айтгани, бироқ текширув пайти ундан портловчи мослама топилмагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:14 / 27.12.2024
Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар – Тошкент ҳавосида PM2,5 заҳарли заррачалари меъёрдан 29 марта ошди
08:01 / 27.12.2024
Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди
19:52 / 26.12.2024
“Автобуслар учун 100 та камера”: улар Тошкентда жамоат транспортига ажратилган алоҳида йўлакдаги қоидабузарликларни қайд этади
14:55 / 26.12.2024