NYT: НАТО давлатларида Украина учун қуроллар захираси тугамоқда
НАТОга аъзо бўлган 30 мамлакатдан 20 тасида Украинага жўнатиш учун мўлжалланган ҳарбий ресурсларнинг катта қисми тугаган. Бу ҳақда The New York Times Шимолий Атлантика альянси вакилига таяниб хабар берди.
Шу билан бирга, нашр суҳбатдоши қолган аъзолар, жумладан, Франция, Германия, Италия ва Нидерландия каби йирик иттифоқчилар ҳали ҳам муҳим қуроллар билан таъминлашга қодир эканини таъкидлаб ўтган. НАТО Украинага аллақачон 40 миллиард долларлик қурол-яроғ жўнатиб улгурган, бу Франциянинг бир йиллик мудофаа бюджетига тенг.
Журналистлар билан суҳбатлашган экспертларнинг таъкидлашича, Украинадаги уруш жараёнида икки томон ҳам Иккинчи жаҳон урушидан бери мисли кўрилмаган даражада қурол ва ўқ-дориларни сарфламоқда, Ғарб эса бунга тайёр бўлмаган.
НАТО вакилининг сўзларига кўра, Украинада фронтда қўлланаётган артиллерия миқдори ҳайратга солар даражада кўп. Масалан, Афғонистонда НАТО кучлари артиллериядан кунига 300 та снаряд учирган ва ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳақида деярли қайғурмаган. Аммо Украина қуролли кучлари кунига минглаб снаряд отиши мумкин ва ҳамон россияликлар ракеталари ва Эрон томонидан Россияга тақдим этилган дронлардан ҳимояланиш учун ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига ўта муҳтож ҳолда қолмоқда. «Украинадаги бир кун — Афғонистондаги бир ой ёки ундан кўпроққа тенг», — дейди NYT билан суҳбатда мудофаа бўйича эксперт ва НАТОнинг собиқ ёрдамчиси Камил Гранд.
НАТОнинг юқори мартабали мулозими газетага айтишича, ўтган ёзда украиналиклар Донбассда кунига ўртача 6-7 мингта, россияликлар эса 40-50 мингта артиллерия снарядларини ишлатган. Таққослаш учун: АҚШ бир ойда 15 мингта снаряд ишлаб чиқаради.
Мавзуга оид
17:58
Британия ва Франция Байденни Украина Storm Shadow ракеталаридан фойдаланишига рухсат беришга кўндирмоқчи
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024