2023 йил — «Инсонга эътибор ва сифатли таълим» йили деб эълон қилинди
Президент парламентга мурожаатномасида таълим масаласига алоҳида урғу қаратмоқда.
Шавкат Мирзиёев 2023 йилни «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили» деб эълон қилишни таклиф этди. Таклиф йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватланди.
«Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!
Ушбу соҳада бошлаган ислоҳотларимизни давом эттиришимиз, таълим даргоҳларига бориб, ўқитувчи ва мураббийлар билан кўпроқ мулоқот қилиб, сифатни ошириш бўйича улар қўйган масалаларни биргаликда ҳал қилишимиз керак.
Биз келгуси йил Давлат дастурига халқимиз кўтарган барча масалаларни аниқ ечимлари билан киритамиз.
Ушбу жараёнларда депутат ва сенаторлар, маҳалла вакиллари, зиёлилар, ёшлар, тадбиркорлар ва кенг жамоатчилигимиздан фаол бўлишларини, янги-янги таклиф ва ташаббуслар билдиришларини сўрайман», — деди Шавкат Мирзиёев.
Мавзуга оид
14:12 / 10.01.2025
Нодавлат ўрта таълим ташкилотлари сони 600 тага етказилади
13:39 / 10.01.2025
Ўрта таълим муассасаларига 500 нафар хорижий мутахассис жалб этилади
13:01 / 09.01.2025
3,5 минг камбағал оилалар фарзандлари ОТМга грант асосида қабул қилинади
20:17 / 27.12.2024