«Док-1 МАКС» дориси билан боғлиқ гумонланувчилар ДХХ томонидан ҳибсга олинди
Давлат хавфсизлик хизмати 18 боланинг ўлими билан якунланган «Док-1 МАКС» дориси билан боғлиқ воқеалар бўйича жиноят иши қўзғатди.
Қайд қилинишича, Ҳиндистоннинг «Marion Biotech Pvt. Ltd» компаниясига тегишли мазкур дори воситаcи мамлакатимизга «Quramax Medical» МЧЖ томонидан савдога чиқарилган.
Препарат уй шароитида болаларга шифокор рецептисиз шамоллашга қарши восита сифатида нотўғри қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган лаборатория ўрганишларига кўра, бу сиропнинг таркибида мавжуд бўлган «этиленгликол» моддаси бемор саломатлигида жиддий салбий ўзгаришларни келтириб чиқаради.
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази хулосасига кўра, «Док-1 Макс» сиропи меъёрий ҳужжатда белгиланган талабларга жавоб бермайди.
Ҳолат юзасидан ДХХ Тергов бошқармаси томонидан «Quramax Medical» МЧЖ ҳамда «Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар ДХХ Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.
Мавзуга оид
15:51 / 08.01.2025
Давлат сирлари тўғрисида қонун қабул қилинди. Нималар кўзда тутилган?
16:18 / 10.12.2024
Суриядаги урушда қатнашиб, вазиятни ёритаётган ўзбекистонлик шахс қидирувда экани маълум қилинди
12:38 / 25.11.2024
Бош вазир ёрдамчиси ва унинг ДХХ Ички хавфсизлик бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган акаси ишдан олинди
15:44 / 24.11.2024