«Моддалар шунчаки қуруқ гап билан ишламайди» – шилқимлик учун қандай жазо бор?
Ўзбекистонда аёллар ва болалар ҳимоясини кучайтиришга қаратилган қонунда кўзда тутилган шилқимлик учун жазони белгилашда нималар эътиборга олиниши ҳақида маълумот берилди.
Ўзбекистонда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо чораларини кучайтириш ҳақидаги қонунга биноан шилқимлик учун жазо жорий қилинди. Бунинг учун 1,5 млн сўмгача жарима ёки 5 суткагача қамоқ жазоси амалга оширилади. Иқтисодчи Барногул Санақулова бундан айрим аёлларнинг ўз манфаатлари йўлида фойдалана олмасликлари, туҳмат учун жазо борлиги ҳақида гапирди.
«Яна бир нарсани тан олиш ва бунинг устида ишлашимиз керак. Яъни баъзи бир аёл-қизлар шаҳвоний шилқимликдан қасд олиш мақсадида ҳам фойдаланиши мумкин. Шундай жараёнда ишни олиб бораётган терговчиларга, судьяларга кўп нарса боғлиқ. Қонун орқали чекловлар бўлгандек бўлиши мумкин. Ёки айбланувчи мен шунчаки кайфиятини кўтариш учун ё мақтаб қўйиш учун гапиргандим, дейиши ҳам мумкин. Яъни тарғиботда тушунтириш керакки, шунчаки бир марта енгил гапириши жиноят бўлиб қолмайди. Қонуннинг ташвиқоти тўғри олиб борилиши, туҳмат учун ҳам катта жазо бор экани айтилиши лозим. Моддалар шунчаки қуруқ гап билан ишламайди, албатта. Далиллар, исботлар керак (қўнғироқ ёзувлари, видеолар, аудиолар, камера ёзувлари ва бошқалар). Шунинг учун эркаклар ҳам, аёллар ҳам юзаки қарамаслиги лозим бу қонунга. Жамиятда бу қонунга нисбатан нотўғри талқин бўлиб қолмаслиги керак.
Санақулованинг фикрича, оилавий зўравонликнинг жиноят деб қабул қилиниши ортидан ажримлар сони кўпайиши эҳтимоли бор. Аммо бу келгусида сифатли, мустаҳкам оилалар вужудга келишига хизмат қилади:
«Оилавий зўравонлик тўғрисидаги қонун ортидан жамиятда ажримлар сони кўпаяди деган тахминлар бор. Тўғри, бошланғич босқичда шундай бўлиши мумкиндир. Бундай бўлмайди, деб айтолмаймиз барибир, вақт кўрсатади. Лекин келгусида сифатли, мустаҳкам оилалар қурила бошлайди, муносабатлар тўғриланади. Масалан, қиз бола турмуш ўртоғини танлаётганда, бошқа мезонлар қаторида зўравонлик масаласини ҳам қўя бошлайди, бу борада саволлар бўлади. Демоқчиманки, ҳар бир янгиликнинг бир ёмони томони бўлади бошида, шундай бўлиши ҳам керак. Лекин кейинчалик ўз мевасини бера бошлайди.
Умуман, бу ерда гап ажрашиш, муносабатлар бузилиши ҳақида эмас, қурбон бўлмаслик, шахс дахлсизлиги масаласи бор. Ва бундан кейин ҳар бир модданинг талқинини жамиятга тушунтириш керак».
Суҳбатни батафсил видео ҳолида томоша қилинг.
Мавзуга оид
15:29 / 19.12.2024
Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди
13:50 / 02.12.2024
Дунёда шундай қишлоқ бор: унга эркаклар кириши тақиқланган
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
12:00 / 27.11.2024