Байден 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этишини расман эълон қилди
АҚШ президенти Жо Байден расман президентлик сайловолди кампаниясини бошлаганини эълон қилди.
АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда президентлик учун ўтказиладиган сайловларда ҳам номзод сифатида қатнашишини расман маълум қилди.
У бу ҳақда твиттерида уч дақиқалик видеосида эълон қилди, видео «эркинлик» сўзи билан бошлангна.
Роликда Байден ўз кампаниясидаги энг муҳим масалалар ҳақида гапиради: аборт ҳуқуқи, демократия ва сайлов ҳуқуқлари ҳимояси, шунингдек, америкаликлар учун ижтимоий кафолатлар.
Байденнинг таъкидлашича, сайловчилар кейинги авлодга «кўпроқ ёки камроқ эркинлик», «кўпроқ ёки камроқ ҳуқуқ» қолдиришни танлаш имконияти қаршисида турибди.
«Ҳар бир авлодда демократияни ҳимоя қилиш керак бўлган лаҳзалар бўлади. Асосий эркинликларингизни ҳимоя қилинг. Ишонаманки, биз учун шу вақт келди. Шунинг учун мен Қўшма Штатлар президенти лавозимига қайта сайланиш учун ўз номзодимни қўймоқдаман. Бизга қўшилинг. Келинг ишни тугатиб қўямиз», – дея ёзган у твиттерида.
Every generation has a moment where they have had to stand up for democracy. To stand up for their fundamental freedoms. I believe this is ours.
— Joe Biden (@JoeBiden) April 25, 2023
That’s why I’m running for reelection as President of the United States. Join us. Let’s finish the job. https://t.co/V9Mzpw8Sqy pic.twitter.com/Y4NXR6B8ly
Байден ўз видеомурожаатини 25 апрел куни эълон қилди – сиёсатчи тўрт йил муқаддам биринчи муддатга номзодини илгари суриши ҳақида айнан шу куни маълум қилганди.
АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ҳам 2024 йилги сайловларда Жо Байден билан биргаликда иштирок этишини маълум қилган.
Жо Байден — АҚШнинг 46-президенти, у бу лавозимни 2021 йил январида эгаллаган. 2009-2017 йилларда Барак Обама маъмуриятида АҚШ вице-президенти сифатида ишлаган. Ундан олдин Делавэр штатидан сенатор бўлган.
У – 80 ёшда ва ҳозирнинг ўзида АҚШнинг энг кекса ёшли президенти ҳисобланади.
АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрида бўлиб ўтади.
Президентликка асосий номзодни танлаш учун Демократик ва Республикачилар партияларида ички сайловлар – праймериз ўтказилади. Демократлар сафида Байденга жиддий рақобат кўрсатадиган номзод йўқ.
Ҳозирга келиб ҳар икки партиядан жами 7 нафар сиёсатчи президентликка ўз номзодини илгари сурди:
Олдинроқ собиқ президент, олдинги сайловларда Байденга енгилган Доналд Трамп ҳам сайловда иштирок этиши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:16 / 24.12.2024
WP: Байден Путинга «хайрлашув зарбаси» — Россия энергетикасига қарши санкциялар тайёрламоқда
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024