Ўзбекистон | 10:36 / 22.05.2023
13249
1 дақиқада ўқилади

Марказий банкнинг Сурхондарё вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Ойбек Хўжақулов Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

У 1984 йилда Термиз туманида туғилган. 2006 йил Термиз давлат университети, 2011 йил Ўзбекистон Республикаси банк-молия академиясини тугатган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – молия, банк иши.

О.Хўжақулов меҳнат фаолияти давомида банк тизимида турли лавозимларда меҳнат қилган.

Тайинловга қадар 2021 йилдан Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги янги иш ўринларини ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаси ижрочи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди. 

 

Мавзуга оид