Жаҳон | 16:48 / 25.05.2023
9833
2 дақиқада ўқилади

Украина «ГУР» РКК операциялари кўлами кенгайишини кутмоқда

Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси («ГУР») «Россия кўнгиллилар корпуси» операциялари давом эттирилиши ва кўлами кенгайтирилишини кутмоқда. 

Фото: Reuters

«Уларнинг ҳаракатлари тобора кучайиб бормоқда. Бу биринчи воқеалар эмас, биринчи ички можаролар эмас ва улар тобора кенгаймоқда. Россиядаги бу можаролар тобора катталашяпти, менимча, биз бундай воқеаларнинг давом этишини ва уларнинг географияси кенгайишини кутишимиз мумкин», - деди «ГУР» вакили Андрей Юсов Украина ОАВга.

Бундан олдин «Россия кўнгиллилар корпуси» ўз жангчиларининг Россияга янги рейди тўғрисида эълон қилганди. 

Белгород вилояти, Глотово қишлоғидан олинган видеода икки жангчи Россия почтасининг Глотоводаги идораси ёнида тургани акс этган. 

«Албатта, бу сафар ҳеч кимга видеони Киев вилоятида эмас, балки Ватанда тасвирга туширганимизни исботлаш шарт эмас. Шунга қарамай, биз бундай видеоларни яхши анъанага айлантиришга қарор қилдик», дейилади видеога қолдирилган изоҳда. 

22 май куни Белгород вилоятида Украина ҳудудидан кириб келган бўлинмалар билан тўқнашувлар юз берди. Россия Федерацияси ҳукумати «диверсантларнинг мағлубияти» ҳақида эълон қилди, ўз навбатида, РКК ва «Россияга озодлик» легиони Белгород вилоятининг бир нечта аҳоли пунктлари «озод этилгани» тўғрисида маълумот берди.

Мавзуга оид