Ўзбекистон | 17:07 / 13.06.2023
10711
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти ҳокими Сенат аъзолигига сайланди

Олий Мажлис Сенатида Сурхондарё вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев иштирок этди.

Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Улуғбек Қосимов 1983 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2005 йилда Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2005 йилда Денов туман прокуратурасида бошлаб, Сурхондарё вилоят прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2011 йилдан Бош прокуратура бошқарма прокурори, Қумқўрғон туман прокурори, Сурхондарё вилояти Музработ ва Денов туманларида ҳоким бўлиб ишлаган.

У Сурхондарё вилояти прокурори лавозимида фаолият кўрсатган, 2019 йил сентябрида Фарғона вилоятига прокурор бўлган, Тошкент шаҳар прокурори лавозимида ишлаган. 

Улуғбек Қосимов 2023 йил март ойи ўрталарида Сурхондарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланди.

Мавзуга оид