Ўзбекистон | 07:31 / 17.06.2023
23555
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда 4,4 магнитудали зилзила содир бўлди

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 4:02 да зилзила содир бўлди. 

Эпицентр: Сурхондарё вилояти, Сариосиё тумани. Зилзила координаталари: 38,79 градус шимолий кенглик; 67,85 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=4,4. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 299 км жануби-ғарбда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:

Сариосиё туманида 4 балл, 8 км;
Денов туманида 2-3 балл, 52 км;
Шаҳрисабз туманида 2 балл, 65 км;
Олтинсой туманида 2 балл, 69 км;
Узун туманида 2 балл, 76 км;
Китоб туманида 2 балл, 82 км.

Мавзуга оид