Жамият | 15:00 / 17.07.2023
43177
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкент амалий фанлар университети – таълим ва тажриба уйғунлашган макон

Тошкент амалий фанлар университети 12 йўналишда талабаларни ўқишга қабул қилади. Хориж тажрибаси асосида таълим, замонавий ўқитиш усуллари ва малакали мутахассислар томонидан сифатли таҳсил олишни истаган абитуриентлар учун онлайн имтиҳон топшириш имконияти мавжуд.

Тошкент амалий фанлар университетида ўқитиш ўзбек тилида амалга оширилади. Ҳар бир йўналиш учун алоҳида биноларда таҳсил олиш мумкин. Бу бинолар айнан ўша йўналишга мўлжаллаб жиҳозланган ва жаҳон стандартлари талаблари асосида бериладиган таълимнинг замонавий кўриниши яратилган.

Тошкент амалий фанлар университети олий таълимда ҳам, профессионал соҳада ҳам халқаро университетлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларига эга. 

“Университетимиз ички тизимида халқаро нуфузли олийгоҳлар билан ҳамкорлик алоқаларининг ўрнатилиши талабаларимиз ва ўқитувчиларимиз хорижлик талабалар, профессорлар билан фикр алмашиш имкониятига эга бўлишади.

Ўқишга қабул қилишда фақатгина тест натижаларига боғланиб қолмаганмиз. Қабул жараёни IQ тестлардан иборат. Бу абитуриентнинг фикрлаш доираси кенглиги, билим савияси юқорилигини аниқлаб беради”, - дейди университетнинг Маркетинг бўлими раҳбари Гўзал Бойчаева.

Тошкент амалий фанлар университетида имтиҳонлар онлайн топширилади. Хорижда ёки чекка ҳудудда туриб ҳам мазкур таълим муассасасига имтиҳон топшириш мумкин. Бу ерда фаолият юритаётган 360 нафар профессор-ўқитувчиларнинг 100га яқини фан номзодлари бўлса, 30 нафари фан доктори даражасига эга.

Университетнинг асосий вазифаси талабалар орасида касбий маҳоратни ривожлантиришдан иборат. Бунинг учун 1-курсданоқ талабалар назарий билимни амалиёт билан мустаҳкамлаб боришади. 2-курсдан эса “5+1” дастури асосида ҳафтада бир кун давомида ишлаб чиқариш корхоналарида амалиёт ўташади.

Натижада улар битирувчи сифатида энг яхши иш берувчи компаниялардан бирига қабул қилинишлари учун ўзларининг резюмеларида барча зарур кўникмаларга эга бўладилар. Талабаларда таълимга иштиёқни ошириш мақсадида университетда турли танловлар эълон қилинади ва фаол талабалар учун грант ўринлар ажратилади. Шундай конкурслар асосида хорижда ўқиш имконияти ҳам яратилади.

Тошкент амалий фанлар университети қабулига абитуриентлар қуйидаги йўналишлар бўйича ҳужжат топширишлари мумкин:

 • Банк иши

• Иқтисодиёт

• Бухгалтерия

• Молия

• Педагогика ва психология

• Бошланғич таълим

• Мактабгача таълим

• Тарих

• Инглиз тили ва адабиёти

• Ўзбек тили ва адабиёти

• Информатика ва математика

• Компьютер инжиниринги (IT).

Маълумот ўрнида: Тошкент амалий фанлар университети 2021 йилда ташкил этилди. Университет Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан 2021 йил 11 декабрда тақдим этилган лицензияга эга. Университет очилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасида айтилган эди.

Телефон: 71 200 05 40

Instagram: @utas.uz

Telegram-bot: utasunibot

Веб сайт: utas.uz

Telegram: http://t.me/utasuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид