Ўзбекистон | 14:41 / 29.07.2023
15887
7 дақиқада ўқилади

JETOUR компанияси вице президенти илк бор Ўзбекистонда!

Жорий йилнинг июль ойида Хитойнинг йирик автомобил ишлаб чиқарувчи «JETOUR AUTO INTERTIONAL COMPANY» вице президенти Жак Чен Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Вице президент мамлакатимизда 2021 йилдан бошлаб «Jetour Uzbekistan» бренди остида «AUTO MOTORS ASIA» МЧЖ компанияси билан расмий фаолият юритаётган корхона фаолияти билан батафсил танишиб чиқди.

Фото: JETOUR

Ташриф мобайнида Jetour автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори «AUTO MOTORS ASIA» МЧЖ компанияси раҳбарияти билан дилерлик тармоғини кенгайтириш ҳақидаги режалари билан ўртоқлашиб, шунингдек, Ўзбекистон бозорида нечта дилерлик марказлари фаол ишлаётгани, яқин келажакда қанча расмий дилерлик ва сервис марказлари пайдо бўлиши муҳокама қилинди.

Жак Чен компаниянинг бош мақсади бу ҳар бир харидорларга сифатли хизмат кўрсатиш эканлиги, ундан ташқари Ўзбекистондаги ёшларни янги иш ўринлари билан таъминлаш, билим ва тажрибасини ошириш учун Хитой Халқ Республикасига бориб амалиёт ўташ тизимини йўлга қўйишни, бу бўйича барча харажатларни «JETOUR AUTO INTERTIONAL COMPANY» компанияси ҳисобидан таъминлашни таъкидлади. Амалиётни тугатиб келган ҳодимларни эса замонавий компьютер диагностика қурилмалари билан таъминлашга моддий ва маънавий жиҳатдан тайёр эканликлари билдирилди. Яқин келажакда республикамизга янада янги моделдаги автомобилларни киритиш бўйича режалар тузилди. Суҳбат якунида бир нечта шартномалар имзоланди.

Жак Чен Jetour Uzbekistan сервис тизимига алоҳида тўхталиб, мамлакатимизга кириб келаётган “Jetour” бренди остидаги барча автомобилларни фақат расмий диллерлик марказларидан харид қилишга чақирди. Чунки автомобиллар экспорти маълум бир минтақалар табиий муҳитини ҳисобга олиб йўналтирилишини таъкидлади. У шунингдек, компания томонидан берилаётган расмий кафолатлар шундагина ҳаққоний бўлишига урғу берди.

Шу ўринда айтиш керакки, расмий сервис марказида автомобилларга хизмат кўрсатиш, норасмий сервис марказига қараганда бир қатор афзалликларга эга.

1. Сервис ҳодимларининг автомобил ҳақида чуқур билим ва тажрибага эга эканлиги: яъни барча сервис марказларининг техник ходимлари махсус тайёргарликлардан ўтади ҳамда мавжуд материал ва янгиликлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, бу эса уларга сўнгги ишланмалар ва хизмат кўрсатиш тартиб-қоидаларидан хабардор бўлиш имконини беради.

2. Асл эҳтиёт қисмлар ва ускуналар: расмий сервис марказларида, Хитойдаги Jetour заводи томонидан махсус ишлаб чиқарилган ва синовдан ўтказилган асл эҳтиёт қисмлар фойдаланилади.

Бу, ўз навбатида, мукаммал мувофиқликни ҳамда автомобилнинг оптимал ишлашини кафолатлайди.

Норасмий сервис марказларида ушбу эҳтиёт қисмларнинг аналоглари ёки сохталаридан фойдаланишлари мумкин ва бу эса автомобилнинг равон юриши ҳамда хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатади.                                                                                                         

3. Кафолат ва сервис дастурлари: расмий сервис марказларида хизмат кўрсатиш ишлаб чиқарувчининг кафолат мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.

4. Диагностика ускуналари ва технологиялари: Jetour расмий диллерлик марказлари ишлаб чиқарувчи томонидан ишлаб чиқилган замонавий диагностика ускуналари ва технологиялари билан жиҳозланган. Бу эса автомобилнинг муаммоларини тез ва аниқ топиш ҳамда шу каби моаммаларни тезкор ечимини топиш имконини беради.                   

5. Хизмат кўрсатиш сифати ва ишончлилиги: Компания ҳар доим ишлаб чиқарувчининг стандартларига амал қилган ҳолда юқори сифатли хизмат кўрсатиш ва ишончлиликни таъминлашга интилади. 

6. Расмий маълумотлар, хизмат кўрсатиш йўриқномалари ва ишончли кафолат: расмий сервис марказлари бажарилган ишлар учун кафолат беради, бу эса мижозларга қўшимча хотиржамлик бағишлайди. Jetour бренди мижоз учун сифатли хизмат тамойили асосида фаолият юритади ва барча ишларни ўз вақтида ва ҳатто келишилган муддатдан ҳам тезроқ бажаришга интилади.

Хулоса қилиб айтганда, бренд дистрибьютори сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш ҳамда мижозлар билан ишлашга катта аҳамият беради.

7. Кафолат муддати ва мижозларга қулайлик: Jetour автомобилларига, ишлаб чиқарувчининг 5 йиллик ёки 150 000 км масофани босиб ўтиш кафолати амал қилади. Шу билан бирга, автомобил Ўзбекистон республикасидаги қайси расмий дилердан харид қилинганидан қатъий назар, мижоз Ўзбекистон ҳудудидаги исталган расмий дилерлик сервис марказига мурожаат қилиши ҳамда юқори сифатдаги сервис ва кафолатли хизмат кўрсатилишига эришиши мумкин.

Аҳолимизга янада қулайлик яратиш мақсадида ҳозирда республикамиз ҳудудида 8та вилоятда 10 та, Қорақалпоғистон республикасида 1 та, Тошкент шаҳрида 6 та филиалларимиз ўз фаолиятини олиб бормоқда.                                                                                                    

  • Андижон вилояти: +998-97-581-65-00
  • Бухоро вилояти: +998-88-865-99-77
  • Фарғона вилояти: +998-77-254-03-33
  • Жиззах вилояти: +998-33 -778-07-87
  • Наманган вилояти: +998-93-210-04-04
  • Қашқадарё вилояти: +998-99-025-56-55
  • Қорақалпоғистон Республикаси: +998-99-734-03-33
  • Самарқанд вилояти: +998-99-777-00-53
  • Тошкент шаҳри: +998-90-330-03-03
  • Хоразм вилояти: +998-99-958-03-33

Реклама

Мавзуга оид