Немис сиёсатчилари Украинага Taurus ракеталарини етказиб беришга чақирди
СПДнинг бир қатор нуфузли сиёсатчилари Швеция-Германия ракеталарини Украинага етказиб бериш ғоясини қўллаб-қувватлади. Мудофаа вазири шу пайтгача бу масалада вазминлик кўрсатган.
Ҳукмрон коалицияга кирувчи СПД партиясининг бир қатор нуфузли сиёсатчилари Германия ҳукуматини Украинага замонавий немис-швед Taurus ракеталарини етказиб беришга чақирди. «Қарши ҳужум тўхтаб қолмоқда, Украинада уни қўллаб-қувватловчи муҳим ҳаво кучлари йўқ. Шунинг учун фақат бошқариладиган қуроллар қолмоқда - масалан, Taurus қанотли ракеталари, улар ёрдамида Украина армияси руслар миналаб қўйган майдонларни ўтиб, ҳудудини қайтариб олиши мумкин», дея маълум қилди 6 август, якшанба куни Германия Социал-демократик партияси аъзоси, Бундестаг бюджет қўмитаси аъзоси Андреас Шварц Der Spiegel нашрига берган интервьюсида.
«Мен америкаликлар билан иттифоқда бошқа қўшимча тизимларни етказиб беришимиз мумкинлигини истисно қилмайман - масалан, Taurus’ни. Бироқ, бундан олдин украиналикларнинг ўзи уларни дастурлаштира олишини таъминлаш керак», деди СПД фракциясининг Бундестагдаги ташқи сиёсат спикери Нилс Шмид Tagesspiegel нашрига берган интервьюсида.
Ўз навбатида, Андреас Шварц содир бўлаётган воқеалар унда дежавю туйғусини уйғотаётганини таъкидлади: «Танклар мисолида бўлгани каби, биз ҳозир муҳим жиҳозларни етказиб беришдан бош тортмоқдамиз, охир-оқибат, улар барибир етказиб берилиши мумкин».
Ташқи ишлар вазири Борис Писториус сўнгги баёнотларида Taurus келажакда етказиб берилишини истисно қилмаслигини айтди, аммо бу қарор учун вақт ҳали келмаган. «Яшиллар» ва Эркин демократик партиядан либераллар вакиллари, ҳукмрон коалиция аъзолари Taurus’ни етказиб бериш ғоясини қўллаб-қувватлади. 2005 йилдан бери Германияда 500 километргача масофага учадиган Taurus ракеталари ишлаб чиқарилмоқда ва Бундесверда уларнинг 600 таси бор.
Мавзуга оид
21:53
Украина Россия билан иқтисодий урушда ғалаба қозонмоқда — The Economist
21:15
Украина бўйлаб байрам кечаси ёпирилма зарбалар йўлланди
16:21
Россиядаги КХДР ҳарбийлари: улар қандай жанг қилади ва дезертирлик қилиши мумкинми?
11:00