Жамият | 10:20 / 09.08.2023
69376
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 8 ёшли қизга жинсий тажовуз қилган катта ёшли киши ушланди

Тошкент шаҳар ИИББ катта ёшли эркак вояга етмаган қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатларни содир этгани акс этган видеога муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда ёши катта шахс вояга етмаган қизни қаршилигига қарамасдан ўпиб, уятсиз-бузуқ ҳаракат содир этгани акс этган видео тарқалди. Видеода акс этган ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганишлар олиб борилган.

Қайд этилишича, 8 август куни тахминан соат 18:30 ларда 63 ёшли М.И. Мирзо Улуғбек тумани Буюк ипак йўли кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирининг орқа тарафидаги йўл четида ўтирган вояга етмаган 8 ёшли Ш.У.га нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар содир этган.

Мазкур ҳолат бўйича жабрланувчининг ота-онаси томонидан ИИОга ариза тушмаган.

Ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид