Ўзбекистон | 07:49 / 22.08.2023
5409
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати рақамларда эълон қилинди

2023 йилнинг дастлабки 7 ойида экспорт ва импорт ҳажми кескин ўсиши кузатилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёти соҳаларида ўсиш кузатилган.

Жумладан:

- саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 105,7 фоиз;

- қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 104,8 фоиз;

- чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 107,1 фоиз;

- бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 112,4 фоиз;

- ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 123,3 фоиз;

- экспортнинг ўсиш суръати – 131 фоиз;

- импортнинг ўсиш суръати – 118,1 фоиз;

- фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 476701 та;

- фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 409988 та.

Мавзуга оид