Ўзбекистон Қорабоғда ўтказилган “президент сайловларини” тан олмайди – ТИВ
Ўзбекистон Озарбойжон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди ва 9 сентябр куни Қорабоғда ўтказилган “президент сайловларини” тан олмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қорабоғда ўтказилган сайловлар юзасидан баёнот берди.
“Ўзбекистон Республикаси дўст Озарбойжон Республикасининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди, унинг ички ишларига ҳар қандай аралашувни қоралайди ва 2023 йил 9 сентабр куни Қорабоғда ўтказилган қўштирноқ ичидаги президент сайловларини тан олмайди”, — дейилади баёнотда.
Аввалроқ, Тоғли Қорабоғдаги президентлик сайлови деб аталаётган жараён жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам кескин қоралангани хабар қилинган эди. Хусусан, Европа Иттифоқи, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатлар ва Украина президентлик сайловини ва сайланган номзодни тан олмаслигини эълон қилган.
9 сентябрь куни тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси парламенти президент сифатида Самвел Шаҳрамян номзодини кўрсатди. Ёпиқ овоз беришда Шаҳрамян 22 нафар депутатнинг овози билан “ғолиб бўлди”.
Мавзуга оид
21:32 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines самолётининг Қозоғистондаги ҳалокатида 38 киши вафот этди
21:10 / 25.12.2024
Azerbaijan Airlines Бокудан Грозний ва Маҳачқалъага учадиган рейсларини тўхтатди
20:54 / 25.12.2024
Қозоғистонда ҳалокатга учраган самолёт ердан уриб туширилгани ҳақида тахминлар янграмоқда
16:16 / 24.12.2024