Хитой Ўзбекистонда мебел кластерини ташкил этишда иштирок этиши мумкин
Гуанчжоу шаҳрида Хитойнинг мебелсозлик компаниялари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги Бош консуллиги вакиллари Хитойнинг Донгуан шаҳри савдони ривожлантириш уюшмаси вице-президенти Хуан Хайтао бошчилигидаги делегация билан учрашди.
Музокаралар чоғида Хитой томони Гуанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Хитой бизнес-форуми донгуанлик тадбиркорларда катта таассурот қолдиргани, Ўзбекистон ҳудудлари ва тармоқлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш учун қўшимча платформа яратганини таъкидлади.
Учрашувда иштирок этган Донгуан шаҳри мебел саноати корхоналарининг вакиллари мамлакатдаги мебел ишлаб чиқарувчилар билан ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди.
Хитой томонига Тошкентда Ўзбекистон мебелсозлик уюшмаси билан биргаликда мебел кластерини яратиш бўйича ишлар бошлангани ҳақида маълум қилинди. Ўзбекистон томони ушбу лойиҳа бўйича ҳамкорлик қилиш, Хитой тажрибаси ва инвестициясини жалб қилишга тайёр эканини таъкидлади.
Ўз навбатида, Dongguan Baimuqiancheng Furniture компанияси бош директори Сюй Цинхун қўшимча маълумотлар билан танишгач, Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
23:50 / 03.01.2025
Хитойда биринчи ҳаво электрокари намойиш этилди
20:51 / 03.01.2025
Хитой жанубдаги дарёларини шимолга буриш лойиҳасини амалга оширмоқда
18:32 / 03.01.2025
АҚШ Хитойдан олиб келинадиган дронларни бутунлай тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда
18:08 / 03.01.2025