Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди.
2024 йил 18 январ куни Кампала шаҳрида (Уганда) Ўзбекистон ва Уганда ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзоланди.
Икки мамлакат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев ва Уганда ташқи ишлар вазири Жеже Одонго имзолади.
Суҳбат чоғида томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйишга ўзаро тайёр эканликларини билдирди.
Уганда ТИВ раҳбари Марказий Осиё давлатлари билан дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор йўналиш этиб белгиланган Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатини ҳамда давлат раҳбари томонидан халқаро миқёсда илгари сурилаётган ташаббусларни расмий Кампала юқори баҳолашини таъкидлади.
Мавзуга оид
18:22 / 28.11.2024
Ҳакерлар Уганда Марказий банкидан салкам 17 млн доллар ўғирлади
14:30 / 21.10.2024
Ўзбекистон Африка қитъасининг нечта давлати билан дипломатик муносабатлар ўрнатгани айтилди
14:30 / 30.09.2024
Ўзбекистон ва Баҳама ороллари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди
08:56 / 28.09.2024