Афғонистонда самолёт ҳалокатидан омон қолганларнинг фотоси пайдо бўлди
Афғон нашрлари Россиянинг Falcon 10 самолёти ҳалокатидан омон қолган экипаж аъзолари акс этган фотосуратни намойиш этди. Йўловчилар ҳалок бўлишган.
Афғонистондаги Hurriyat радиоси россияликларнинг Falcon 10 самолёти ҳалокатга учраган жойда олинган видео ҳамда омон қолган экипаж аъзолари акс этган фотосуратни намойиш этди. Ролик Hurriyat’нинг твиттер саҳифасига жойлаштирилган.
Hurriyat нашри аниқлик киритишича, самолёт Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучлари қутқарув жамоаси томонидан мамлакатнинг «чекка ва тоғли ҳудудида» аниқланган. Ҳалокатдан омон қолганлар аввалига туман марказига олиб келинган, у ердан эса Кобулдаги шифохонага етказилиши режалаштирилмоқда.
Special Report:
— Hurriyat Radio English (@HurriyatEN) January 22, 2024
Rescue Operation for Crashed Russian Plane in Badakhshan Successfully Concluded
Photographs obtained by Hurriyat News depict that the small Russian jet that was crashed in Badakhshan has been located by the Islamic Emirate Air Force's rescue team. The survivors… pic.twitter.com/xcMW1xFX8s
Shot телеграм-канали хабар беришича, учувчилар Дмитрий Беляков ва Аркадий Грачев, шунингдек тиббиёт ходими Павел Попов жиддий жароҳат олмаган. Каналнинг қайд этишича, ижтимоий тармоқда тарқалган фотосуратда тиббиёт ходимларидан яна бири — Игор Сивороткин тўлиқ кўринмайди, аммо, Shot маълумотига кўра, унинг ҳолати ҳам қониқарли баҳоланмоқда.
Радиостанциянинг аниқлик киритишича, қутқарув амалиёти якунланган. Нашр хабарида самолёт йўловчилари —волгодонсклик Анатолий ва Анна Евсюковлар ҳақида маълумот йўқ. РИА Новости фавқулодда хизматларга таяниб ёзишича, улар ҳалок бўлишган. Уларнинг жасади 23 январ куни Кобулга учадиган махсус борт орқали олиб қайтилади.
- Росавиация хабарига кўра, Россиянинг «Атлетик Групп» компанияси ва хусусий шахсга тегишли бўлган Falcon 10 самолёти 20 январ куни кечқурун Афғонистон ҳаво кенгликларида учаётганида радарлардан йўқолиб қолган. Ушбу борт Таиланддан Ҳиндистон ва Ўзбекистон орқали чартер санитар рейсни амалга ошираётганди. Самолёт бортида олти киши бўлган (икки йўловчи ва экипажнинг тўрт аъзоси).
- ТАСС агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб ёзишича, самолёт ҳалокатига иккита двигател ишламай қолгани сабаб бўлган. РФ Тергов қўмитаси ҳолат юзасидан жиноий иш очган.
Мавзуга оид
18:20 / 18.12.2024
Ўзбекистон 2025 йилда ҳам Афғонистонга электр энергиясини етказиб беради
12:37 / 14.12.2024
Фуқаро авиацияси тарихидаги энг йирик ҳалокатлар
17:52 / 07.12.2024
Қирғизистон президенти АҚШ ва Европани «Толибон»ни тан олишга чақирди
17:43 / 03.12.2024