Исроил ва ҲАМАС ҳозирча муҳим масалалар бўйича бирор келишувга эришгани йўқ
Сулҳ бўйича музокараларда ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувда муваффақият йўқлиги таъкидланмоқда.
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) 27 феврал куни Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларда ҳозирча ҳеч қандай ютуқ йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда Interfax ёзди.
«Исроил ва ҲАМАС ўртасида асосий мунозарали масалалар бўйича ҳеч қандай келишувга эришилмаган», деб Қатар ТИВ баёнотини келтирмоқда Исроил матбуоти.
Миср ва АҚШ билан биргаликда воситачи сифатида ишлаётган Қатар ТИВ баёнотида айтилишича, айни дамда «сулҳ бўйича музокараларда ва гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувда муваффақият йўқ».
Шу билан бирга, Қатар ТИВ воситачилик бўйича музокараларга оптимистик қарашини қайд этди.
Бир кун аввал АҚШ президенти Жо Байден Ғазо сектори бўйича келишувга келаси душанба куни, яъни 4 мартгача эришилишига умид билдирди.
Бироқ, эртаси куни ҲАМАС вакили Байденнинг умидлари «ҳарбий вазият»га тўғри келмаслигини ва ҳал қилиниши керак бўлган катта бўшлиқлар мавжудлигини айтди.
Мавзуга оид
22:15 / 26.12.2024
Исроил авиацияси Яман пойтахти аэропортига зарба берди
15:21 / 26.12.2024
Исроил ҲҲК қўмондони Ямандаги ҳусийчиларга ҳужумларни кучайтириш билан таҳдид қилди
14:07 / 25.12.2024
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
16:05 / 24.12.2024