Вояга етмаганлар энг кўп жиноят содир этган ҳудуд маълум қилинди
2023 йилда Ўзбекистонда 3599 нафар вояга етмаганлар жиноят содир этгани учун рўйхатга олинди.
Статистика агентлиги ҳисоботига кўра, ўтган йили жиноят содир этган 3599 нафар вояга етмаганларнинг 82,6 фоизи жиноий жавобгарликка тортилган. Улардан 744 нафари 13-15 ёш, 2855 нафари 16-17 ёшлилардир. Қизларнинг улуши 8,7 фоиз - 314 кишини ташкил этди.
Жиноят содир этган вояга етмаганлар энг кўп Фарғона вилоятида қайд этилган - 700 нафар. Кейинги ўринларда Тошкент - 545, Наманган вилояти - 451 ва Тошкент вилояти - 345 киши. Энг паст кўрсаткичлар Жиззах - 54, Навоий - 62 ва Хоразм вилоятларида - 66 киши.
Жиноят турлари бўйича вояга етмаганларнинг аксарияти ёки 1602 нафари ўғрилик (бир йил аввал - 1581 нафар), 453 нафари безорилик (284 нафар), 135 нафари фирибгарлик (134 нафар), 181 нафари талончилик ва босқинчилик (162 нафар) содир этган, 104 нафари қасддан баданга оғир шикаст етказиш (74), 54 нафари - номусга тегиш ва номусга тегишга уриниш (46), 27 киши - товламачилик (16) 12 нафари эса қасддан одам ўлдириш ва одам ўлдиришга уриниш (10) жиноятини содир этган.
Вояга етмаганларнинг 57 нафари гиёҳвандлик воситаларини ишлаб чиқариш ёки сотиш, 121 нафари ўлимга олиб келмайдиган йўл-транспорт ҳодисалари, 4 нафари қалбаки пул ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш ёки сотиш каби жиноят қилган.
Жиноят содир этилган вақтда уларнинг 2730 нафари талабалар, 510 нафари ишчилар, 148 нафари ишламайдиган ёки ўқимайдиган, 8 нафари хизматчилар, 190 нафари бошқа тоифаларга мансуб болалар бўлган.
Мавзуга оид
08:45 / 24.12.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси салкам 60 млрд долларга етди
10:56 / 22.12.2024
2024 йил 11 ойда қанча енгил автомобил ишлаб чиқарилгани маълум қилинди
08:10 / 10.12.2024
Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 млндан ошди
16:51 / 09.12.2024