Жаҳон | 22:59 / 29.02.2024
8020
2 дақиқада ўқилади

Трамп ақлий қобилият тестидан ўтди ва Байденни ҳам шунга чақирди

Собиқ президент иккита тестда юқори баҳо олганини таъкидлади. 

Фото: Getty Images

АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ақлий қобилият даражасини аниқловчи иккита тестдан ўтди. Шундан сўнг, амалдаги президент Жо Байденни ҳам шундай тест топширишга чақирди. 

«Фирибгар Жо Байден ақлий қобилият тестини топшириши керак. Балки шу йўл билан унинг нима учун бундай нотўғри қарорлар қабул қилганини билиб олармиз. Мен иккита тестдан ўтдим ва иккаласи ҳам хатоларсиз! Барча президентлар ва ўзини президентлик лавозимига даъво қилаётганларнинг барчаси бундай тестдан бемалол ўтиши керак!», деб ёзди у ижтимоий тармоқда. 

81 ёшли Байден ҳар йили Уолтер Рид тиббиёт марказида тиббий кўрикдан ўтади. Унинг шифокори текширувлардан сўнг Байденнинг «вазифасига яроқли» экани ва ўтган йил давомида унинг соғлиғида сезиларли ўзгаришлар бўлмагани ҳақида ёзган. 

Шифокорлар Байденни инсулт, склероз ёки Паркинсон касаллиги белгиларини кўрсатмаган неврологик текширув ўтказган бўлсалар-да, Оқ уй унинг ақлий қобилиятини аниқловчи тест топширмаганини, чунки шифокорлар буни зарур деб ҳисобламаганини айтади. 

«У ҳар куни ақлий қобилият тестидан ўтади, бир мавзудан иккинчисига ўтишда уларнинг тафсилотлари даражасини тушунади», деди Ой уй матбуот котиби Карин Жан-Пиер.

Мавзуга оид