Ўзбекистон | 07:14 / 02.03.2024
4066
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқда электрдан ноқонуний фойдаланган далаҳовлилар аниқланди

Икки фуқаро дала ҳовлиларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Фото: Прокуратура департаменти

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган дала ҳовлилар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувларда фуқаро Х.Х. (муқаддам судланган) ва фуқаро А.Б. “Чимган” ҳамда “Новобод” МФЙ ҳудудидаги дала ҳовлиларини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 529 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид