Иқтисодиёт | 12:49 / 02.03.2024
14607
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон январда Хитойдан деярли 1 млрд долларлик маҳсулотлар импорт қилди
Ўзбекистон импортидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.
2024 йилнинг январ ойида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой биринчи ўринни эгаллади – 956,8 млн доллар.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, ундан кейинги ўринлардан импортда улуши мос равишда 526 млн доллар ва 194,9 млн доллар бўлган Россия ҳамда Қозоғистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Корея – 176,9 млн;
- Туркия – 130,5 млн;
- Германия – 90,8 млн;
- Япония – 89 млн;
- Ҳиндистон – 64,2 млн;
- Чехия – 59,7 млн;
- Литва – 55,2 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
23:04
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024