Ўзбекистонда ҳар 100 та уй хўжалигига қанча автомобил тўғри келиши айтилди
Ўзбекистонда уй хўжаликлари танланма кузатуви маълумотларига асосан 2023 йилда 100 та уй хўжалигига ўртача 57 та енгил автомобил тўғри келмоқда.
Статистика агентлиги хабарига кўра, бу кўрсаткич 2010 йилда - 21 та, 2015 йилда - 42 тани ташкил этган. 2020 йилда эса 49 та енгил автомобил тўғри келган.
2024 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 3 млн 759 минг 45 тани ташкил этади.
2023 йил мобайнида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 362 минг 525 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сонининг энг кўпи Тошкент шаҳрида – 597 минг 931 та. Мазкур рейтингда кейинги ўринда Самарқанд вилояти – 417 минг 165 та.
Мавзуга оид
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
14:37 / 30.10.2024