Жаҳон | 10:32 / 25.03.2024
10158
1 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига ташриф буюрди

Абдулла Арипов РФ элчиси Олег Малгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирди.

Фото: Бош вазир матбуот котиби

Бугун, 25 март куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерациясининг мамлакатдаги элчихонасига ташриф буюрди.

Бош вазир матбуот котиби хабарига кўра, Абдулла Арипов РФ элчиси Олег Малгинов орқали бутун Россия халқига таъзия билдирган.

Аввалроқ, Бош вазир Россия Федерацияси ҳукумати раиси Владимир Мишустинга Москва вилоятидаги Crocus City Hall мажмуасида содир бўлган теракт оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва оғир жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик мактубини юборган эди.

Москва шаҳри яқинидаги Crocus City Hall концерт залида содир этилган теракт оқибатида ҳалок бўлган 137 кишининг жасади топилган, ҳудудни кўздан кечириш ишлари давом эттирилмоқда. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.

Айни вақтга келиб 62 жасаднинг шахси аниқланган, қолганлари бўйича экспертиза ўтказилмоқда.

Мавзуга оид