Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги янги элчиси тайинланди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Нодир Турғунов Саудия Арабистони пойтахтига ташриф буюрди.
"Дунё" хабарига кўра, ушбу лавозимга тайинланишидан олдин у 2021-2024 йилларда Жидда шаҳрида бош консул лавозимида ишлаган. 49 ёшли дипломат Тошкент давлат шарқшунослик институтини тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини мактабда ўқитувчиликдан бошлаган, хусусий тузилмаларда таржимон сифатида, шунингдек, Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгашида ишлаган.
2016 йилдан бери ТИВ тизимида. Ўтган йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментида турли лавозимларда фаолият олиб борди. 2019-2021 йилларда Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳрида (Қозоғистон), 2021-2024 йилларда эса Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) бош консул бўлиб ишлаган.
Араб ва рус тилларида сўзлаша олади.
Нодир Турғунов 2018-2024 йилларда Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси ва бош қароргоҳи Жидда шаҳрида жойлашган Ислом ҳамкорлик ташкилотидаги доимий вакили лавозимларида ишлаган Улуғбек Мақсудов ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
18:07 / 24.12.2024
Саудия Арабистонидаги кўзгусимон мегашаҳарни роботлар қуради
15:04 / 22.12.2024
Магдебургдаги ярмаркага ҳужум. Ҳозиргача нималар маълум?
23:55 / 03.12.2024
Саудия Арабистони машинистсиз бошқариладиган дунёдаги энг узун метрони ишга туширди
15:20 / 03.12.2024