Ўзбекистон | 11:52 / 28.03.2024
4838
1 дақиқада ўқилади

3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди 

Урганч туманида 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан “Ўзэнергоинспекция” бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, Урганч туманида фаолият юритувчи “М.” фермер хўжалиги раҳбари А.Э. фермер хўжалиги биносида 11 та иситиш қозонларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига тўғридан тўғри улаб, жами 3,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид