Иқтисодиёт | 09:11 / 29.03.2024
8347
1 дақиқада ўқилади

Савдо соҳасидаги корхоналар 2 ойда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди

Савдо соҳасидаги корхоналар 2 ойда 3 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўлади.

2024 йил январ-феврал ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 151 387 та юридик шахс томонидан 3,7 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган

Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 326,1 млрд сўми, яъни 8,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 7,5 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 162,3 млрд сўмни ташкил этган.

Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

  • ҚҚС – 98,7 млрд сўм;
  • фойда солиғи – 84,5 млрд сўм;
  • ЖШОДС - 51,8 млрд сўм;
  • акциз солиғи - 47,7 млрд сўм;
  • ижтимоий солиқ - 27,6 млрд сўм;
  • мол-мулк солиғи - 6 млрд сўм;
  • ер солиғи - 2,7 млрд сўм;
  • бошқа солиқлар - 7,1 млрд сўм.

Солиқларнинг асосий қисми ўтган йилги якуний ҳисоботлар асосида тўланган.

Мавзуга оид