Ўзбекистон | 22:06 / 08.04.2024
4153
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.
2024 йил 9-15 апрел кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи пайдо бўлади. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати агентлиги хабар берди.
Қор кўчиш хавфи эълон қилинган ҳудудлар:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон, туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп туманида.