Макрон француз қўшинларини Украинага юбориш шартларини айтди
Франция президенти ўзининг аввалги позициясини такрорлаб, Россиянинг ғалабасини олдини олиш учун ҳеч нарсани истисно қилмаслигини айтди. Макрон The Economist нашрига берган интервюсида қайси ҳолатда Украинага қўшин юборишга тайёр бўлишига аниқлик киритди.
Франция президенти Эммануэл Макрон Украинага ғарб қуруқликдаги қўшинларини Россияни тийиб туриш воситаси сифатида юбориш имкониятини тасдиқлаб, ушбу мавзу бўйича муҳокамаларни жонлантириб юборди. «Агар руслар фронт чизиғини ёриб ўтса, Украинадан сўров бўлса, биз ҳақли равишда қўшин юбориш тўғрисида саволни беришимиз керак. Бугунги кунда бундай бўлмаяпти» деди у 2 май, пайшанба куни чоп этилган Британиянинг The Economist журналига берган интервюсида.
Франция раҳбари иттифоқчиларни бундай сценарийни истисно қилмасликка чақирди, чунки бу «Европа Иттифоқи хавфсизлиги ва нуфузининг асосий шарти» бўлиб хизмат қилади. Унинг сўзларига кўра, Европанинг Россиянинг кейинги тажовузини тўхтата олиши «қизил чизиқлар бўлмаслиги»га боғлиқ. Макроннинг эслатишича, Франция ўз қўшинларини Африка давлатлари раҳбарлари сўраганда ёрдам бериш учун юборган эди.
Россияни тийиб туришнинг аҳамияти
«Бизнинг ваколатимиз тийиб туриш қобилиятига боғлиқ. Бунда, нима қилаётганимизни ёки нима қилмоқчи эканлигимизни ошкор қилмаслигимиз лозим. Мен ҳеч нарсани истисно этмайман, чунки биз ҳеч нарсани истисно қилмайдиган одамга дуч келдик», деди Макрон Россия президентини назарда тутиб.
Ғарб давлатлари ўтмишда Украинага танк ва самолётлар юборишни истисно этиб, жуда иккиланиб келган, деди Макрон. «Биз ўз ваколатимиз ва Россияни тийиб туришимиз контекстида нотўғри иш қилдик», деди Франция президенти ва Россиянинг феврал ойида Украинага Ғарб қўшинларини юбориш эҳтимоли ҳақидаги сўзларига «тажовузкор муносабати» бундай позиция самарадорлигини кўрсатганини таъкидлади.
Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Ғарб қўшинларини Украинага юбориш Россия ва НАТО ўртасида тўғридан тўғри можарони муқаррар қилиб қўйишини айтган эди.
Мавзуга оид
22:34
Россия–Украина уруши тугайдими? Путин нимани хоҳлайди?
20:22
Фронтдаги вазият: Россия ва КХДР қўшинлари Курск областида юришнинг янги тўлқинини амалга оширмоқда
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
22:14 / 21.12.2024