Жамият | 08:50 / 18.07.2024
2087
1 дақиқада ўқилади

745 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди

Жиззах вилоятида 745,3 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжаликлари аниқланди. Бу ҳақда прокуратура департаменти хабар берди. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бахмал, Янгиобод ва Пахтакор тумани бўлимлари томонидан ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширувлар ўтказилди.

Унда, ушбу туманларда фаолият юритувчи “М.Б.”, L.M. ҳамда U.S. фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида сув насосларини электр ҳисоблагичдан ташқари яширин йўллар билан тармоққа улаб, жами 745,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид