Жамият | 12:00 / 19.07.2024
1118
4 дақиқада ўқилади

Beeline Uzbekistan Хоразмда янги база станцияларини ишга туширди

Beeline Uzbekistan бутун Ўзбекистон бўйлаб телекоммуникация инфратузилмасини кенгайтириш ва модернизация қилиш устида фаол ишлар олиб бормоқда.

Фото: Beeline Uzbekistan

Шу йилнинг ўзида компания Хоразм вилоятида 20 та ҳудудда 60 та янги база станцияларини ишга туширди: 12 та янги база станциялари Хива шаҳрида ва 48 таси Хоразм вилоятининг Боғот, Гурлан, Қўшкўпир, Урганч, Ҳазорасп, Хонқа, Хива, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор туманларида ўрнатилди.

Янгиларини ўрнатиш билан бир қаторда, digital-оператор 26 та ҳудудда 66 та мавжуд база станцияларини модернизация қилди. Улардан 61 таси Урганч шаҳрида, 5 таси эса Хива шаҳрида жойлашган. Ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида вилоят бўйича интернет тезлиги йил бошидан буён 44 фоизга, VoLTE трафиги эса 8 баробарга ошиб, кунига 8 минг Erl’ни ташкил этди.

База станциялардан ташқари, Хоразмда маълумотларни узатиш учун фойдаланиладиган радиореле линиялари модернизация қилинди, улар энди янада замонавий ва тезкор EBand технологияси асосида ишлайди. Модернизация 13 та РРЛ оралиқларини янгилаш ва 29 та янгиларини қуришни ўз ичига олди, бу эса ўтказувчанлик қобилиятини сезиларли даражада оширди ва мавжуд инфратузилмани бўшатди, маълумотларни янада барқарор узатиш ва қабул қилишни таъминлади.

Алоқа ва интернет сифатини яхшилаш учун радиотармоқ оптималлаштирилди, бу хизмат кўрсатишни яхшилаш, шунингдек абонентлардан келиб тушган шикоятларни бартараф этиш имконини берди. Хива шаҳридаги марказий бозор ва Ичан Қалъа мажмуаси каби маҳаллий аҳоли ва сайёҳлар орасида машҳур бўлган жойлардаги база станцияларида тармоқ сифатини сезиларли даражада яхшилаш ва интернет тезлигини ошириш имконини берувчи 32х32 MIMO технологияси жорий этилди.

Тармоқни кенгайтиришда барча ижтимоий ва экологик жиҳатлар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси нормалари ва талабларига амал қилинди.

«Янги станцияларнинг ишга туширилиши ва мавжуд база станцияларининг модернизация қилиниши Хоразмда интернет тезлиги ва алоқа сифатининг ўсишини таъминлайди. Таъкидлаш жоизки, янгиланишлар Хива ва Ичан Қалъа мажмуаси каби сайёҳлар орасида машҳур жойларга таъсир ўтказди. Бизнинг мижозларимиз доимо алоқада бўлиши учун инфратузилмага сармоя киритишда давом этамиз», — дея таъкидлади Beeline Uzbekistan Ғарбий минтақавий филиали директори Айбек Узаков.

Beeline Uzbekistan янги база станциялари ўрнатилган манзилларнинг батафсил рўйхати билан компания сайтида танишиш мумкин.

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама

Мавзуга оид