Жаҳон | 09:34 / 19.07.2024
3335
3 дақиқада ўқилади

WP: Обама Байденнинг сайловдаги имкониятлари пасайган деган фикрда

Барак Обама шахсий суҳбатларида Жо Байден президентлик пойгасида қолиш-қолмаслигини жиддий ўйлаб кўриши кераклигини айтган, деб ёзади The Washington Post манбаларга таяниб.

Фото: Reuters

Жорий йилнинг ноябр ойида АҚШ амалдаги президенти Жо Байденнинг қайта сайланиш имконияти «сезиларли даражада камайди». Бу Демократик партияда сезиларли таъсирини сақлаб қолган АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг фикри, деб ёзади The Washington Post (WP) газетаси 18 июл, пайшанба куни манбаларга таяниб

Нашрнинг ёзишича, яқинда Демократик партия аъзолари билан шахсий суҳбатларида Барак Обама Байден президентлик пойгасида қолиш-қолмаслигини жиддий ўйлаб кўриши кераклигини айтган. Шу билан бирга, Обама президентлик сайловларида қатнашиш қарори Байденнинг ўзига тегишли бўлиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган, деб ёзади нашр.

27 июн куни республикачи рақиби Доналд Трамп билан давлат раҳбарлиги учун муваффақиятсиз дебатдан сўнг Барак Обама ўз президентлиги даврида вице-президент бўлиб ишлаган Жо Байден билан фақат бир марта гаплашди, дея қайд этади WP.

Барак Обаманинг фикри 

Парда ортида Обама Байденнинг сайловолди кампанияси келажаги ҳақидаги суҳбатларга «чуқур аралашиб» қолмоқда, дея хабар беради ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган манбалардан. Журналистлар шахсий суҳбатларида «Обама Байденни буюк президент деб билишини ва унинг ютуқларини ҳимоя қилишни хоҳлашини айтди, агар республикачилар келаси йили Оқ уй ва Конгресснинг иккала палатасини назорат қилса, бу хавф остида бўлиши мумкин», - дея таъкидлайди журналистлар. Шу билан бирга, собиқ давлат раҳбари Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиш имкониятлари ошиб бораётгани, ҳомийлар эса Байдендан юз ўгириб кетаётганидан хавотир билдирди. 

Обаманинг матбуот котиби журналистлар томонидан сўралганда бу мавзу бўйича изоҳ беришдан бош тортди.

17 июл куни Оқ уй Байден коронавирус билан касаллангани ва президент ўзини яккалаб қўйганини эълон қилди. 18 июл куни эрталаб Байденнинг сайловолди ташвиқоти бўйича етакчи ўринбосари Квентин Фалкс сайловолди кампанияси «олдинга кетаётганини» айтди. «У (Жо Байден) ҳеч қандай масалада иккиланмаяпти», деб таъкидлади Фалкс. 

Мавзуга оид