Жаҳон | 10:00 / 05.08.2024
5027
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Beeline Uzbekistan Top Employer мақомига эга бўлди

Фото: Beeline Uzbekistan

Beeline Uzbekistan Ўзбекистондаги телекоммуникация, банк ва рақамли технологиялар соҳаларидаги ушбу нуфузли мақомни олган биринчи ва ягона оператор ҳисобланади.

Top Employers Institute халқаро институти VEON халқаро телекоммуникация холдингининг бир қисми бўлган Beeline Uzbekistan компаниясини ходимларни бошқаришдаги улкан ютуқлари ҳамда ходимларнинг меҳнат шароитлари ва ривожланишининг юқори стандартлари учун етакчи иш берувчи сифатида сертификатлади.

Мазкур сертификат компаниянинг ходимларни бошқариш амалиётида мукаммалликка содиқлигини таъкидлайди. Beeline Uzbekistan’да одамлар — асосий активдир, шунинг учун компания меҳнат шароитлари ва касбий ривожланиш учун илғор ёндашувларни фаол жорий этмоқда. Муваффақиятли амалиётларга мисол қилиб, KPI’ни белгилаш ҳамда баҳолаш тизимларини автоматлаштириш, ходимларни ривожлантириш учун компетенция моделларини қўллаш ҳамда хилма-хиллик ва инклюзивлик бўйича кучли стратегияларни келтириш мумкин.

Top Employer сертификати Beeline Uzbekistan жаҳон HR стандартларига жавоб бериши ва каръера ривожланиши учун оптимал шароит яратишидан далолат беради. Компания ходимларга тренинглар, коучинг, топ-менеджерлардан менторлик ва Beeline университетида кенг кўламли ўқув дастурлари, жумладан, «Менеджер 2.0» каби бошқарувчиларни ривожлантириш дастурлари ва бошқа мартаба ўсишига ёрдам берадиган ташаббуслар орқали касбий ўсиш имкониятларини тақдим этади. Бундан ташқари, компания рақобатбардош рағбатлантириш тизимини таклиф қилади.

Айни пайтда Beeline Uzbekistan жамоасида 1900 нафар ходим бўлиб, 60% эркаклар ва 40% аёллар тақсимотига эга, бу кўрсаткич юқори раҳбарият даражасида ҳам акс этган. Ходимларнинг қониқиш даражаси юқорилиги ўқитиш ва ривожлантириш дастурлари самарадорлигини тасдиқлайди.

Beeline Uzbekistan’нинг кучли корпоратив маданияти очиқ эшиклар тамойиллари, янги нарсаларни ўзлаштиришда хатога йўл қўйиш ҳуқуқини қўллаб-қувватлаш ва жамоавий ишнинг қийматига асосланади. Мунтазам таунхоллар, фикр-мулоҳазалар тизими ва биргаликда ўтказиладиган тадбирлар доимий яхшиланишга ёрдам беради ва жамоавий руҳиятни мустаҳкамлайди. Корпоратив маданият асосида ҳурмат, қўллаб-қувватлаш ва натижага интилувчанлик бўлади, шунинг натижасида ижобий иш муҳити яратилади.

Beeline Uzbekistan Bee Generation дастури доирасида ҳақ тўланадиган стажировкалар ва ёшлар билан ишлаш дастурининг 17-мавсумини ўтказмоқда, шу орқали талабаларга бизнеснинг турли соҳаларида қимматли амалиёт тақдим этмоқда. Дастур иштирокчилари ноёб тажрибага эга бўлиб, уларнинг қарийб 45 фоизи компанияда доимий иш ўрнига эга бўлди.

«Топ Employers Institute халқаро институти томонидан Top Employer мақомини олиш Beeline Uzbekistan учун жуда аҳамиятли ютуқдир. Инклюзив ва қўллаб-қувватловчи иш муҳитини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз жаҳон миқёсида эътироф этилганидан фахрланамиз. Биз катта талабга эга иш берувчи бўлиб қолиш ва жамоамиз учун қадрият яратиш учун меҳнат шароитлари ва қўллаб-қувватлашни такомиллаштириш устида бундан буён ҳам ишлаймиз», — дея изоҳ берди Beeline Uzbekistan компаниясининг ходимларни бошқариш, ташкилий ривожланиш ва маъмурий қўллаб-қувватлаш бўйича директори София Гайнутдинова.

«Top Employers Institute» илғор HR амалиётчиларини эътироф этиш бўйича глобал нуфузга эга. У 121 мамлакатда 2300 дан ортиқ ташкилотларни сертификатлайди ва 12 миллиондан ортиқ ходимларнинг ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади. Мазкур институт томонидан Beeline Uzbekistan эътироф этилиши компаниянинг инклюзив ва қўллаб-қувватловчи иш муҳитини яратиш бўйича энг яхши амалиётларни доимий равишда такомиллаштириш ва жорий этишга содиқлигини таъкидлайди, шу билан ҳам ходимларга, ҳам мижозларга фойда келтиради.

 

Digital-оператор жамоага қўшилишга таклиф қилади!

Вакансиялар билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

  

***

Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

Beeline Uzbekistan'да 1,9 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама 

Мавзуга оид