Россия ҳудудларида қаровсиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган Ўзбекистон болалари ватанга қайтарилди.
Новосибирскдан ота-она қарамоғисиз қолган бир гуруҳ Ўзбекистон болалари ватанга қайтарилди.
Бош консулхона кўмагида Новосибирск, Иркутск, Красноярск ва Владивосток шаҳарларида қаровсиз қолган 14 ёшгача бўлган Ўзбекистон болалари Сибир пойтахтига тўпланди.
Бош консулхона Россия томонидан зарур ҳужжатларни имкон қадар тезроқ олиш учун барча имкониятларни ишга солди. Шунингдек, болаларни иссиқ овқат билан ўз вақтида таъминлади.
Айни пайтда ота-онаси турли сабабларга кўра, уларнинг тарбиясида иштирок эта олмаган жами саккиз нафар бола Ўзбекистонга соғ-саломат етиб олган.
Мавзуга оид
21:00 / 12.11.2024
Россияда мигрантлар учун уй-жой ижараси қоидалари кучайтирилади
18:09 / 12.11.2024
Полша Бош штаби бошлиғи Россия билан урушга тайёргарлик кўришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
14:14 / 12.11.2024