Ўзбекистон | 09:26 / 22.08.2024
1449
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири БМТ махсус маърузачиси билан учрашди

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19-30 август кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. 

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал билан учрашди.

"БМТнинг Уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси жаноб Балакришнан Ражагопал билан учрашдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон ҳукумати халқаро ташкилотлар билан кўплаб соҳаларда фаол ҳамкорлик қилмоқда. 2024 йил бошидан буён Ўзбекистон ташаббуси билан БМТнинг 5 та резолюцияси қабул қилинди. Биз БМТнинг махсус маърузачилари билан барча соҳаларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз".

БМТнинг уй-жой ҳуқуқи бўйича махсус маърузачиси Балакришнан Ражагопал 19-30 август кунлари ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турибди. У миллий қонунчиликда ва амалиётда уй-жой ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш, жумладан, уй-жойнинг арзонлиги ҳамда яроқлилиги, хизматлардан фойдаланиш имкониятини ва мажбурий кўчиришни ўрганиб чиқади.

Мавзуга оид