Жаҳон | 08:39 / 26.08.2024
6396
4 дақиқада ўқилади

Илон Маск Павел Дуровни озод қилишга чақирди

X микроблоглар тармоғи эгаси Маск Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Дуров ҳибсга олинганидан кейин FreePavel ҳештеги остида пост эълон қилди.

Фото: Nadine Rupp / Getty Images

Америкалик миллиардер, Tesla ва Space X асосчиси ҳамда X микроблоглар хизмати эгаси Илон Маск 25 август, якшанба куни Франция ҳукуматини бир кун аввал Париждаги Ле Бурже аэропортида қўлга олинган Telegram ижтимоий тармоғи асосчиси Павел Дуровни озод қилишга чақирди.

Маск FreePavel ҳештеги остида Дуровнинг америкалик журналист Такер Карлсонга берган интервюсидан парчани чоп этди. Унда Дуров Илон Маск Twitter ижтимоий тармоғини сотиб олгач, унда ерда сўз эркинлиги билан боғлиқ вазият яхшилангани ҳақида фикр билдирган.

Бундан ташқари, Маск француз тилида қуйидаги мазмундаги постни чоп этди: «Озодлик. Озодлик! Озодлик?»

Маскнинг Дуровнинг ушланиши билан боғлиқ бошқа постида шундай дейилган: «Нуқтайи назар: Европада 2030 йил, сизни мемга лайк қўйилгани учун қўлга олишмоқда».

Павел Дуровнинг қўлга олинишига муносабат

Павел Дуровнинг Францияда қўлга олиниши жамият ва халқаро оммавий ахборот воситаларида катта резонансга сабаб бўлди. 

Шундай қилиб, Россиянинг Париждаги элчихонаси Франция расмийларига мурожаат билан чиқди. «Улар зудлик билан Франция ҳукуматидан сабабларни тушунтиришни сўрашди ва унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлашни талаб қилишди», - дея ушбу ҳужжатдан иқтибос келтиради Россиянинг «Росбалт» ахборот агентлиги. 

Россиялик омбудсман Татяна Москалкованинг айтишича, Telegram асосчиси ушланиши «сўз эркинлиги ҳуқуқининг навбатдаги қўпол бузилиши»дир. «Павел Дуров бутун дунё бўйлаб одамлар ўртасида мулоқот қилиш учун қулай, содда ва қулай воситани, цензурасиз маълумотларни тарқатиш учун тезкор канални яратди, албатта, бу кўпчиликка ёқмайди», деди у.

2018 йил баҳорида Россия расмийлари мамлакатда Telegram’ни блоклаш жараёнини бошлаган, бироқ бу уринишлар натижа бермаган. Россия Федерациясида Telegram’ни блоклашга уринишлар 2020 йил июн ойида тўхтатилган эди. 

Reuters эслашича, Павел Дуров 2014 йилда «ҳукуматнинг ўзига сотган «В контакте» ижтимоий медиа платформасида мухолифат саҳифаларини ёпиш ҳақидаги талабларини бажаришдан бош тортиб, Россияни тарк этган».

Россиянинг Украинага қарши уруши бошланганидан кўп ўтмай, 2022 йил апрел ойида Павел Дуоров Forbes журналидан уни россиялик тадбиркор деб атамасликни сўради. 

Шу билан бирга, «Первый отдел» инсон ҳуқуқлари лойиҳаси ходими Дмитрий Заир-Бек Telegram’да «Павел Дуровнинг ушланиши бутун дунёдаги одамлар эркинлигига зарба», деган фикрни билдирди. «Ишончим комилки, «контентнинг етарли даражада бўлмаган модерацияси» (агар бу рост бўлса, ҳозирча расмий эълон қилинмаган) иккинчи даражали масала», - дея таъкидлади ҳуқуқ ҳимоячиси. Унга кўра, Дуров аслида Telegram фойдаланувчиларининг шахсий ҳаётини ҳимоя қилиш истаги учун ва, албатта, разведка хизматлари билан ҳамкорлик қилмагани учун таъқиб қилинмоқда. «Худди шу сабабларга кўра, Павел ва унинг жамоаси маҳсулоти Россия, Эрон, Хитой ва бошқа мамлакатларда блокланган».

Мавзуга оид