Украина Киров вилоятига биринчи марта дрон билан ҳужум қилди
Котелнич шаҳрида учувчисиз учоқ нефт маҳсулотлари солинган контейнерга ҳужум қилди. Baza хабарига кўра, натижада резервуарлардан бири ёниб кетган.
Киров вилоятининг Котелнич шаҳрида учувчисиз учоқ нефт маҳсулотлари солинган контейнерга ҳужум қилди. Қурбонлар ва ёнғин ҳолати йўқ, деб ёзди вилоят губернатори Александр Соколов ўзининг Telegram-каналида.
Baza нашрининг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, Котелничдаги «Вятка» комбинатидаги нефт маҳсулотлари сақланадиган омборга учувчисиз учоқлар ҳужум қилган, у ерда учта дрон бўлган ва улардан бири урилганидан кейин резервуарлардан бири ёниб кетган. Бу расман тасдиқланмаган.
Украина томони бу хабарларга ҳозирча изоҳ бермади. Котелнич Украина билан чегарадан тахминан 1500 километр узоқликда жойлашган. Киров вилоятида ҳали ҳеч қандай дрон ҳужумлари қайд этилмаганди, бироқ Украина учувчисиз учоқлари аввалроқ Россиянинг Мурманск вилояти ва Бошқирдистонни ўз ичига олган олисроқ ҳудудларига ҳужум қилган.
Шу куни Воронеж вилоятида «портловчи объектлар яқинига учувчисиз учоқ бўлаклари тушганидан» кейин иккита аҳоли пункти эвакуация қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Украина сўнгги кунларда Россия нефтни қайта ишлаш заводларига учувчисиз учоқлар ҳужумларини сезиларли даражада кучайтирди.
Мавзуга оид
09:00
Киев: Трамп инаугурациясигача «тинчлик режалари» ҳақидаги гаплар асоссиз
08:19
Байден республикачиларни Украинага ёрдам беришга кўндирмоқчи
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024